Венгрия мураббийи Собослаи учун «Реал» доим орзу бўлганини айтди
Венгрия терма жамоаси бош мураббийи Марко Росси Доминик Собослаи атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Аввалроқ ОАВда «Ливерпул» ярим ҳимоячиси келажакда «Реал»га йўл олиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Росси таъкидлашича, Собослаи футбол ўйнай бошлаган болалик давридан бери унинг энг катта орзуси «Реал» сафида тўп суриш бўлган. Мураббий The Touchline нашрига берган изоҳида Доминикда шу мақсад анчадан буён борлигини қайд этди.
2025/2026 йилги мавсумда 25 ёшли Собослаи «Ливерпул» либосида 34 учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали венгр ярим ҳимоячисини 85 миллион евро га баҳоламоқда.