Дунёда ҳар уч сонияда 1 қиз болалигида турмушга чиқади
Дунё бўйича ҳар беш қиздан бири 18 ёшга етмасдан олдин расмий ёки норасмий никоҳга кириб қоляпти. БМТ Аҳоли жамғармасига кўра, ҳозиргача тахминан 640 миллион қиз вояга етмай турмуш қурган.
Ҳар йили 12 миллион ўсмир қиз 18 ёшга етмасдан турмушга чиқади. Бу дегани — ҳар 3 сонияда бир қиз никоҳланади. Энг кўп ҳолат Жанубий Осиё ва Африка мамлакатларида учрайди.
Марказий Осиёда эса кўрсаткич пасайган: 1999 йилда 13 фоиз бўлган бўлса, 2024 йилга келиб 6 фоизга тушган.
Ўзбекистон бўйича келтирилган маълумотларда 1997–2022 йилларда:
-
15 ёшгача турмуш қурганлар: 48,5 минг нафар
-
18 ёшгача турмуш қурганлар: 1,1 миллион нафар
Вилоятлар кесимида энг кўп ҳолат Самарқандда 3 фоиз, Андижонда 2 фоиз, Фарғонада 1 фоиз ва Қорақалпоғистонда 0,8 фоиз қайд этилган.
Яхши янгилик ҳам бор: дунёда болалар никоҳи секин-аста камайяпти. 2000 йилда 20–24 ёшдаги аёлларнинг учдан бири вояга етмай турмуш қурган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич бешдан бирга тушган. Охирги 25 йилда 68 миллион болалар никоҳининг олди олинган.