Елагин Роналду бойкотдан сўнг майдонга қайтди ва гол урди
Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида сафарда ўтган учрашувда «Ал-Наср» «Ал-Фатеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоа голларидан бирини 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду урди — у бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан сўнг футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг ўйинини алоҳида таъкидлади.
«Буюк футболчи бойкотдан кейин қайтди ва гол урди! Фақат гол билан чекланмай, ҳимояда ҳам ишлади — бир неча бор дарвоза олдида тўпни қайтариб қолди. Гўё ёш бола каби югуряпти! Ҳам қойил қоламан, ҳам ҳавасим келади», — деб ёзди Елагин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 ўйинда 18 та гол муаллифи бўлиб турибди.