Аргентинада Ди Мария атрофида симуляция можароси кучайди
Анхел Ди Мария ватанга қайтгач, дастлаб ижобий натижалар кўрсатди, бироқ кейинроқ у учун ноқулай давр бошланди. Бу ҳолат кўпроқ майдондаги ўйинидан эмас, рақиблар ва мухлислар орасидаги норозиликдан келиб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Росарио Сентрал» футболчисининг тез-тез йиқилиб, жарима ёки пеналти сўрашга уриниши танқид қилинмоқда. Собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» аъзоси бўлган Ди Марияга нисбатан «нега унинг ҳийлаларига огоҳлантириш берилмайди», «юлдуз бўлса-да, бундай ҳаракатлар жонига тегди», «шундай даражадаги футболчининг пеналти сўраб юриши ачинарли» каби кескин фикрлар янграмоқда.