Россия Мали билан ўртоқлик ўйини ўтказиши аниқ бўлди
Март ойида Россия терма жамоаси Мали терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Аввалроқ ОАВда чиққан хабарни Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе Магасса тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Магассанинг Sport24’га айтишича, баҳс 27 март, жума куни бўлиб ўтади. Ўйин Краснодардаги стадионда ташкил этилади.
Яқин кунларда мазкур маълумотни Россия футбол иттифоқи (РФИ) ҳам расман эълон қилиши кутилмоқда. Муҳлислар сафарни режалаштириш учун учрашувнинг аниқ бошланиш вақтини ҳам билиши муҳим.
Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида Россия Перуга қарши дуранг ўйнаган (1:1) ва Чили билан баҳсда мағлуб бўлган (0:2).