АПЛда сэйв фоизи бўйича энг зўр дарвозабон «Астон Вилла»да
Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби посбони Эмилиано Мартинес Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида сэйвлар фоизи бўйича статистик жиҳатдан етакчи дарвозабон бўлиб турибди. Football Insider хабарига кўра, амалдаги жаҳон чемпиони АПЛ голкиперлари орасида энг юқори кўрсаткич — 77 фоиз сэйвга эга. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мартинес бу мавсум клуб сафида жами 28 та расмий учрашувда майдонга тушди, шундан 22 таси Премьер-лигага тўғри келади. Айнан АПЛдаги ўша 22 ўйинда у атиги 19 та гол ўтказиб юборган.
«Астон Вилла» эса чемпионатнинг юқори поғоналарида барқарор юришда давом этяпти: бирмингемликлар 50 очко билан турнир жадвалида соф учинчи ўринни эгаллаб турибди.