Булйкин «Бенфика» ва «Реал» учрашуви учун тахмин билдирди
Россиялик собиқ ҳужумчи Дмитрий Булйкин Чемпионлар лигасида «Бенфика» ва Мадриднинг «Реал»и ўртасидаги илк плей-офф баҳси ҳақида фикрларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Булйкиннинг таъкидлашича, маҳорат борасида «Реал» устун, шу сабаб жамоа жисмоний тайёргарлик ва майдондаги фидойиликни юқори даражада ушласа, ғалаба қозониши керак. У аввалги босқичнинг сўнгги турида «Бенфика» жуда катта эҳтиёж сабаб имкониятидан ҳам юқорироқ ўйнаганини, ҳаттоки дарвозабон ҳам ҳужумга қўшилиб, бош билан гол урганини эслатиб ўтди.
«Бенфика» — «Реал» учрашуви 18 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан бўлиб ўтади. «Бенфика»ни таниқли португалиялик мураббий Жозе Моуриньо бошқармоқда, у аввалроқ «Реал»да ҳам ишлаган.