Сафонов Непреаева ва Коростелёвга омад тилади
Франциянинг «ПСЖ» клуби дарвозабони Матвей Сафонов Олимпиада доирасидаги 50 км масофадаги марафон пойгалари арафасида россиялик чанғичи спортчилар Дарья Непреаева ва Савелий Коростелёвга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сафонов уларга омад тилаб, мусобақада улар учун мухлислик қилишини айтди. Шунингдек, у Дарья ва Савелийга ҳавас қилаётганини яширмади: дарвозабоннинг сўзларига кўра, ўзи ҳозир халқаро стартларда Россия номидан қатнашa олмагани учун шундай ҳис қилмоқда.
Сафонов учун энг муҳими — Непреаева ва Коростелёв чиқишидан кейин ўз натижасидан ўзлари мамнун бўлиши.
Эслатиб ўтамиз, Коростелёв скиатлон баҳсида олимпияча медалдан бир қадам қолди — у маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. Непреаева эса ҳозирча кучли ўнталикка кира олмади.