Фонсека: «Лион» билан бу мавсум совринлар учун тайёрмиз
«Лион» бош мураббийи Паулу Фонсека жорий мавсумдаги иш жараёни ҳақида фикр билдирди. Клуб барча мусобақаларда кетма-кет 13 ғалабадан иборат серия қайд этиб, бир вақтнинг ўзида уч турнирда ҳам барқарор ўйин кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, жамоа совринлар ютишга ҳам тайёр, ҳам бунга қодир, бироқ бу йўл ниҳоятда мураккаб. Фонсека Лига 1 даги тўртинчи мавсумини ўтказаётганини, айнан шу йил чемпионат энг рақобатбардош кечаётганини таъкидлади. Шунга қарамай, у жамоанинг амбицияси, қўлланаётган услублар ва футболчиларнинг доимий ўсишга интилишига ишонишини билдирди.
Фонсека «Лион» бу мавсумда катта кутилмаган натижа кўрсатиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди. У мавсум бошидаги оғир старт ва дуч келинган муаммоларни эслатиб, ҳозир жамоа имкони қадар энг яхши спорт формасига кирганини айтди. Мураббий учун энг муҳим мезон мавсум қандай якунланиши экани, якунда эса клуб ўзига хос нимадир яратишга қодирлигини таъкидлади.
Ҳозирда «Лион» Франция чемпионатида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа Европа Лигаси умумий босқичини биринчи ўринда якунлаб, плей-оффда курашни давом эттиради.