Гави майдонга қайтиш сари навбатдаги қадамни ташлади
«Барселона» яримҳимоячиси Гави ёздан бери жамоасига ёрдам бера олмаяпти. Футболчи тиззасидаги муаммо сабаб операция қилдириб, шундан сўнг тикланиш жараёнини бошлаган эди. Эндиликда у асосий таркибга қайтишга тобора яқинлашмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Mundo Deportivo хабарига кўра, жума куни Гави умумий гуруҳ машғулотларида қисман қатнашa бошлади. Бу ижобий ишора бўлса-да, 21 ёшли хавбекнинг яқин кунларда дарҳол майдонга тушишини айтишга ҳали эрта.
Гави «Барселона»нинг асосий жамоаси сафида жами 155 та учрашув ўтказган. Ушбу ўйинларда у 10 та гол уриб, 18 та голли узатма муаллифи бўлган.
Ҳозирда «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.