Ўзбекистон ва россиялик олимлар 7 янги қўнғиз турини топди
Ўзбекистон ва Россия олимлари ҳамкорлигида олиб борилган навбатдаги илмий изланишлар натижасида қўнғизларнинг Dailognatha уруғига мансуб 7 та янги тур аниқланди.
Тадқиқотларда Хоразм Маъмун академияси ҳамда бир қатор илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари фаол иштирок этди. Олимлар мазкур уруғга мансуб илгари номаълум бўлган турларни батафсил ўрганиб, уларнинг яшаш муҳити ва биологик хусусиятларини таҳлил қилди.
Асосан тошлоқ ва адир ҳудудларда учрайдиган ушбу қўнғизлар табиат учун муҳим ҳисобланади. Улар органик қолдиқларни парчалаш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини сақлаш жараёнида муҳим рол ўйнайди.
Қайд этилишича, мазкур кашфиётдан сўнг дунё миқёсида Dailognatha уруғига мансуб турлар сони 21 тадан 28 тага етди.