Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди
Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан олиб борилаётган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумонланувчи сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тапиа ва Товигинога мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов AFA томонидан ижтимоий тўловлар бўйича давлат ғазнасига 13 миллион доллар етиб бормагани ҳақидаги даъволардан сўнг бошланган.
Шунингдек, Тапиа мулкидаги 10 гектарлик, вертолёт майдончаси мавжуд қўрғон ҳам текширув доирасида шубҳа остига олинган.
Прокуратура футболчиларга берилган бонуслар миқдорига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда: манбаларга кўра, бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам паст.