«Интер Майами» Каземирога қизиқмоқда, у эса «Порту»ни танламоқчи
Ўтган ой хабар қилинганди: Каземиро 2025/2026 йилги мавсум якунида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади ва шартномаси тугагани сабаб эркин агентга айланади. The Touchline маълумотига кўра, 33 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячига Лионель Месси тўп сураётган «Интер Майами» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, манбада қайд этилишича, Каземиронинг ўзи учун устувор вариант — «Порту»га қайтиш. Бразилиялик футболчи аввалроқ 2014/2015 йилги мавсумда ушбу жамоада ижара асосида ўйнаган.
Transfermarkt портали Каземиронинг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.