Каванини ҳуштакбозлик кутмоқда, «Бока»даги келажаги ноаниқ
Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Бунга сабаб унинг ўзи эмас, балки клубдаги вазият бўлиши эҳтимоли юқори: футболчининг сўнгги ўйинлари мухлисларни қониқтирмаяпти ва трибуналар Каванини тобора кўпроқ ҳуштакбозлик билан қарши олмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сўнгги баҳсда у алмаштирилган пайтда ҳам майдонни ҳуштаклар остида тарк этди. Бироқ бу ўзгариш жамоага ёрдам бермади: «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Шундан сўнг Аргентина ОАВ Каванининг шартномасини узайтириш масаласига ниҳоятда эҳтиёткорона ёндашмоқда. Бундан ташқари, клуб парагвайлик Адам Барейрони трансфер қилди ва кўпчилик айнан у 39 ёшли тажрибали футболчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.