«Реал» Рюдигер бўйича «Бенфика» ўйини олдидан қарор қабул қилди
Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячи Антонио Рюдигерни Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши жавоб учрашувида асосий таркибга қайтармоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қироллик клуби» плей-офф босқичи доирасидаги иккинчи ўйинни ўз майдонида ўтказади. Учрашув чоршанба куни бўлиб ўтади. Gazeta.ru Diario ASга таяниб хабар беришича, бош мураббий Альваро Арбелоа бошчилигидаги штаб Ла Лигадаги «Осаcуна»га қарши баҳсда (1:2) захирада қолган Рюдигерни бу сафар стартда туширишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, «Реал» 32 ёшли футболчининг соғлиғини эҳтиёт қилмоқда: у тўлиқ тикланиб олмагунча, ҳафтасига икки марта майдонга тушириш орқали таваккал қилмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда Арбелоа шогирдлари Лиссабонда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.