Галатасарайда маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик бор
Конияспор майдонида кутилмаган мағлубиятдан сўнг Галатасарай атрофида ёқимсиз хабарлар тарқалди. TR24 ёзишича, клуб футболчилари маошларини ўз вақтида ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, бу муаммо кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият юзасидан расмий изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар орасидаги саволларни янада кўпайтирди.
Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида Галатасарайнинг чемпионлик имкониятлари жиддий шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.
Шунга қарамай, жамоа турнир жадвалида 55 очко билан пешқадам. Бироқ 52 очкога эга ва захирада битта учрашуви бор Фенербахче яқин таъқибда.