Гондурас Россияга қарши ўртоқлик ўйинидан бош тортди
Россия терма жамоасининг баҳорги йиғингига бир ойдан ҳам кам вақт қолди, бироқ Россия футбол иттифоқи ҳозирча ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар рўйхатини расман эълон қилгани йўқ. Шунга қарамай, илк рақиб Мали бўлиши аниқ: африкаликлар келишув борлигини аввалроқ тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sport24 хабарига кўра, РФУ Гондурас терма жамоасига ҳам таклиф билан чиққан. Аммо маҳаллий федерация март ойининг сўнгги кунида Тошкент вақти билан Санкт-Петербургда ўйин ўтказиш ғоясини рад этган.
Таъкидланишича, Гондураснинг бундай қарори жамоа март ойидаги халқаро танаффус учун аллақачон бошқа режалар тузиб қўйгани билан боғлиқ.
Ҳозирда Гондурас терма жамоаси ФИФА рейтингида 65-ўринда турибди.