«Манчестер Сити» Винисиус трансфери бўйича ҳаракатга тайёр
Мадриднинг «Реал» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Marca нашрининг ёзишича, футболчига «Манчестер Сити» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, инглиз гранди бразилиялик вингернинг «Реал»даги ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. «Шаҳарликлар» зарур шароит юзага келса, эҳтимолий трансфер бўйича музокараларни бошлашга тайёр.
Винисиуснинг трансфер нархи ҳозирда 150 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Винисиус «Реал» сафида 37 учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 11 та ассист қайд этди.