Головин дисквалификациядан сўнг «Монако» асосий таркибига қайтди
Шанба оқшомида «Монако» Франция чемпионати доирасида ўз майдонида «Анже»ни қабул қилади. Жамоа бош мураббийи Себастьен Поконьоли учрашувни қуйидаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кённ, Керрер, Закария, Фас, Тезе, Кайо, Камара, Бамба, Головин, Фати, Балогун.
Рўйхатда россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Александр Головин ҳам бор — у бу сафар майдонга илк дақиқаларданоқ тушади. Аввалги икки ўйинда у иккита қизил карточка сабаб майдонга туша олмаганди.
«Монако» — «Анже» учрашуви 23:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Беллашувни матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.
Ҳозирда «Монако» Лига 1 турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.