Забарний “Гавр” устидан минимал ғалабадан сўнг фикр билдирди
Франциянинг ПСЖ клуби сафида тўп сураётган марказий ҳимоячи Иля Забарний Лига 1нинг 24-турида сафарда “Гавр”га қарши ўйиндан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди. Парижликлар учрашувда 1:0 ҳисобида зафар қучди, ягона гол муаллифи Баркола бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Қийин беллашув бўлди. Буни олдиндан кутгандик, чунки бу ерда ҳеч қачон осон бўлмайди. Энг муҳими — ПСЖ уч очкони олди. Бу биз учун жуда муҳим натижа. Ҳозир жамоа ҳар бир ўйинга жиддий эътибор қаратмоқда. Барча учрашувлар аҳамиятли”, — дея Забарнийнинг сўзларини Footmercato келтирди.
Луис Энрике шогирдлари 57 очко жамғариб, Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. ПСЖ иккинчи ўриндаги “Ланс”дан бир очкога олдинда бормоқда.