Брест ўн кишида Метсни енгди, Лилл Нантни зўрға уддалади
Франция чемпионатининг 24-турида бир нечта учрашув якунланди ва кутилмаганда кам голли баҳслар кўп бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лилл ўз майдонида Нантга қарши ўйинда тўп назоратини деярли тўлиқ қўлига олди, бироқ жамоалар узоқ вақт давомида дарвоза олдида хавфли вазиятлар яратишда қийналди. Ҳал қилувчи эпизод фақат қўшиб берилган дақиқаларда юз берди: мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалабани илиб кетди.
Метсга қарши сафарда Брест учун ўйин янада мураккаб кечди: меҳмонлар бир ярим таймга яқин вақтни бир киши кам бўлиб ўтказди. Шунга қарамай, Брест 69-дақиқада Людовик Ажоркнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Лорян – Осер учрашувида эса томошабинлар 4 та гол кўрди. Бамба Дьенг дубл қайд этиб, мезбонларга мағлубиятдан қутулишга ёрдам берди — 2:2.