Аёлларга пенсия бўйича янги енгиллик жорий этилди
2026 йил 1 июндан бошлаб, қонунга мувофиқ 20 йил иш стажига эга бўлган аёлларга ёшга доир пенсия умумий белгиланган ёшдан 1 йил олдин тайинланиши белгиланмоқда.
Яъни 20 йиллик иш тажрибаси мавжуд аёллар учун пенсия масаласида енгиллик кўзда тутилмоқда: ёшга доир пенсия одатдаги умумий ёшдан бир йил аввал расмийлаштирилиши мумкин.