Ўзбекистон велотурчилари Туркиядаги мусобақада фаворитлик қилишмоқда
Куни кеча Туркияда велоспорт бўйича “Tour of Antalya” кўпкунлик мусобақаси расман старт олди. Мазкур турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк босқичданоқ юқори натижалар кўрсатиб, совриндорлар қаторига киришди.
Беллашув 145,1 км масофада ташкил қилинди ва шу босқичда ҳамюртимиз Сергей Ростовсев марра чизиғидан иккинчи ўринда ўтди. Шунингдек, мусобақада терма жамоамиздан Муроджон Холмуродов, Фарруҳ Бобошеров, Никита Светков, Дмитрий Бочаров ва Диёр Тоҳиров ҳам ўз маҳоратини намойиш қилмоқда.
Турнир режасига кўра беллашув 15 мартга қадар давом этади. Мусобақа якунлари эса терма жамоамизнинг барқарор ва қатъиятли ҳаракати орқали янада ёрқин натижалар келтириши кутилмоқда. МОҚ расмий маълумоти шу ҳақда хабар бермоқда.