Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган фуқаролар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади.
Рамазон ҳайити аниқ куни ҳали расмий эълон қилинмади, аммо 20 март жума кунига тўғри келиши эҳтимоли юқори.
5 кунлик иш ҳафтасида дам олиш кунлари қуйидагича:
- 20 март — жума, Рамазон ҳайити (эҳтимол катта);
- 21 март — шанба, Наврўз байрами;
- 22 март — якшанба;
- 23 март — душанба (кўчирилган дам олиш куни);
- 24 март — сешанба иш куни ҳисобланади.
6 кунлик иш ҳафтасида эса дам олиш кунлари:
- 20 март — жума, Рамазон ҳайити (эҳтимол катта);
- 21 март — шанба, Наврўз байрами;
- 22 март — якшанба;
- 23 март — душанба иш куни бўлади.