Самарқандда салкам 6,5 млрд сўмлик газ талон-торож қилинган
Фото: Uznews
«Ҳудудгазтаъминот» ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Жомбой туманида табиий газни талон-торож қилган АГНКСни аниқлади.
Маълум бўлишича, ушбу газ станциясида лойиҳа-техник ҳужжатларда кўзда тутилмаган қўшимча компрессор ўзбошимчалик билан ўрнатилган. Шунингдек, ҳисоблагичнинг рухсат этилган ўлчов меъёрларидан ортиқча газ истеъмоли аниқланиб, бу ҳолат ноқонуний ҳисобланади.
Дастлабки таҳлил ва ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳаракатлар натижасида етказилган моддий зарар тахминан 6 млрд 480 млн сўмни ташкил этган.
Ҳодиса бўйича тўпланган барча материаллар ва ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расман юборилган. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишнинг қанчалик муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.