Муниса Ризаевага кутилмаган савол "40 ёшда ҳам туғасизми?"
Ўзбек эстрадаси вакили Муниса Ризаева иштирок этган кўрсатувлардан бирида кутилмаган ва қизиқарли ҳолат юз берди.
Дастур давомида кичик ёшдаги болакай хонандага ноодатий савол билан мурожаат қилди. У тўсатдан: “40 ёшда туғасизми?” дея сўраб, Муниса Ризаевани бироз ҳайратда қолдирди.
Хонанда эса саволга ўйланиб ўтирмасдан, самимий жавоб қайтарди. “Туғаман, албатта. Мен ҳозир 39 ёшдаман. Худо хоҳласа, туғаман”, — деди у.
Шунингдек, Муниса Ризаева ҳазил аралаш тарзда 40 ёшда фарзанд кўрган оналарнинг болалари ақлли бўлишини таъкидлади ва бу фикрини савол берган болакай мисолида изоҳлади.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш билан муҳокама қилинмоқда. Томошабинлар хонанданинг очиқ ва самимий жавобини ижобий баҳоламоқда.