Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"
Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасида ўтказилган ОКМК - "Насаф" (3:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.- Ўйин ҳақида- Мазмунли ўйин гувоҳи бўлдик. "Насаф" тўп билан жуда яхши ўйнайдиган жамоа. Йигитларга қарши ҳужумда гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишимиз кераклигини айтгандим. Рақибимиз ғалабага лойиқ эди ва якунда ғалаба қозонди. Ҳисоб 4:1 бўлишига қарамай, йигитлар курашишда давом этишди ва бу ўз мевасини берди. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Читать дальше...