Киев ва Москвага уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳақида нималар маълум?
![Киев ва Москвага уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳақида нималар маълум?](https://www.gazeta.uz/media/img/2023/05/l07Mfr16854532816116_b.jpg)
30 майга ўтар кечаси Киев ой бошидан буён 17-марта оммавий ҳаво ҳужумига учради. Бир киши ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди. Ўша куни эрталаб Москвага ҳам учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми уюштирилди, бир нечта бинолар зарар кўрди.