Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади
![Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади](https://www.gazeta.uz/media/img/2023/10/DmnhbP16985165868971_b.jpg)
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади. Грузия томони ўзбек бизнесига Қора денгизда порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.