Ислом Каримов Афғонистондаги вазият юзасидан Хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказди
Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, Хавфсизлик кенгаши мажлисида “мамлакатнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилган”.
Айтилишича, мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этган.
Ўзбекистоннинг жанубдаги қўшниси Афғонистон бўлиб, 137 километрга чўзилган чегара Амударё бўйлаб ўтади.