Қирғизистонликлар Африкада қудуқлар очилиши учун хайрия қилишди
Қирғизистонликлар Африкада 35та қудуқ очиш учун хайрия қилишди. Марказий Африка ҳудудидаги Нигер давлатининг бир қанча шаҳар ва қишлоқларида энди «Қирғизистондан ассалому алайкум!», «Ўш-Қирғизистон», «Аравон-Қирғизистон» ёзувли тоза ичимлик суви қудуқлари аҳолига беминнат хизмат қилмоқда. Маълумот учун, Нигерда 20 миллион аҳоли яшайди, уларнинг 80 фоизи камбағалликда ҳаёт кечиради. Нигерда «Раҳма» фонди кўмагида 1879 та қудуқ – садақаи […]