Тошкентдаги «Тинчлик» мачити имом-хатиби Шермурод Тоғай Ўзбекистонда ўлим жазоси қайта тикланишини таклиф қилди…
Имомнинг айтишича, ўлим жазоси 2008 йили марҳум президент Ислом Каримов фармонига кўра бекор қилинганди. Айни кунда бу жазони қайта тиклаш эҳтиёжи пайдо бўлди. Бу олий жазо асосан Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган «Ҳизб-ут-Таҳрир», «ИШИД» жангарилар гуруҳи ғояларини тарғиб қилган, шу гуруҳ таркибида жиноятлар содир этганларга нисбатан қўлланса ёмон бўлмасди. Негаки, ундай каллакесарларга ўлим жазоси берилса арзийди. […]