Талабалар учун қишки таътил муддатлари ўзгарди?
Юртимизда ўқувчи ва талабаларнинг қишки таътил муддатлари ҳар йили декабрь ойининг сўнгги кунларида бошланиб, 10 январгача давом этар эди. Жорий йилда қишки таътил саналари ўзгариши мумкин. Хабарларга кўра, талабалар учун қишки таътил муддати 19 декабрь – 2 январь кунлари этиб белгиланиши кутилмоқда.