Ўлимга маҳкум қилинганлар (40-қисм)
Алишерни бошқармасигача кузатиб қўйганимдан кейин уни гипноз ҳолатидан чиқардим-да, ортимга қайтиб уйга равона бўлдим. То уйга етиб олгунимча хаёлимни кампир тарк этмади. “Хўп, ўтган сафар, — дея ўйлардим, — мени фалокатдан қутқариб қолган эди. Энди-чи, нега келди? Ёки яна фалокат кутиб турибдими? Ё бўлмасам Бўрибой чолнинг ўлимида қандайдир сир борми? Наҳотки уни биров ўлдириб кетган […]