Келинингиздан яширинча ўғлингиз билан суҳбатлашманг!
Келинингиздан яширинча ўғлингиз билан суҳбатлашманг, келинингиз хавотирга тушмасин. Унинг ишончини қозонинг. Қайнона ўғли ва келини ўртасидаги алоқага, мувозанатга эътибор қилишга мажбур. Келини ҳақида бошқаларга гап ташиш, унинг ғийбатини қилиш унга асло ярашмайди. Ҳатто ўғлига ҳам келинини ёмонлаши нотўғри. Келин йўқлигида ёки у бошқа хонага ўтганида дарров у ҳақида ўғлига гап етказиш ақлли қайнонага хос эмас. […]