Одамийликни ютиб юборганлар… (ёки Мордовияда яшовчи ўзбекистонлик эркак ҳомиладор хотинини бўғиб ўлдирди)
Расмий хабарларга қараганда, 26 ёшли марҳума ва 24 яшар қотил эри Мордовиянинг Луховка посёлкасида ижара квартирада яшаб келишган. Яқинда ораларида катта жанжал чиқди-ю, эр рафиқасини бўғиб ўлдирди. Аёл ҳомиладор эди. Фарзандини дунёга келтиришга улгурмади. Афсус! Қотил эса хотинини ўлдиргач, ўзи полиция маҳкамасига бориб айбини бўйнига олди. Ҳозирги кунда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. […]