Унвон машмашаси
Мухлиса ҳамкасби Дилдоранинг унвонга номзоди берилганини эшитиб, тепа сочи тикка бўлди. «Нега мен эмас? Кеча келган мишиқи бугун унвонга номзод бўлибдими? Шунча меҳнатим нима бўлади? Раҳбарлар қаерга қараяпти?» Тизгинсиз саволлар Мухлисани адойи тамом қилди. Айниқса, ўзи билан доим партнёр бўладиган актёр йигит келиб, аёлнинг ярасини баттар тирнади. — Нега сизнинг номзодингизни беришмабди? Ахир ундан кўра […]