БОСҚИНЧИЛАР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
* * * Темир эрта тонгда уйқудан боши ёрилгудек уйғонди. Бу ҳам етмагандек, кўзлари қизариб, қовоқлари шишиб кетибди. — Падарингга лаънат! — сўкинди у ваннахонага кириб бошидан муздек сув қуяркан. — Кўпайиб кетибди-да!.. Ўзи вино ичмай деганди-им… Нимага ўша нусхаларнинг гапига кирдим?.. Эҳ, ҳозир бир шиша тозасидан бўлсайди… Жин урсин! Пулниям совуриб бўлганман. Нима […]