11 апрель куни Ўзбекистонда ўзгарувчан ҳаво кузатилади
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 16-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20, Хоразм вилоятида 20-25 даража илиқ бўлади. […]