Қуръон мусобақаси мутлақ ғолиби Йўлдошбек қорининг таржимаи ҳоли
Нуриддинов Йўлдошбек Иброҳим ўғли 1995 йил 9 январда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманининг Кенагас қишлоғида таваллуд топган. Дастлабки Қуръон таълимини Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида истиқомат қилувчи Неъматуллоҳ қори Аминжон Эшондан олган. 2001-2010 йилларда умумтаълим мактабида, 2010-2014 йилларда Нукус шаҳридаги Ал-Беруний ўрта махсус Ислом билим юртида таҳсил олган. Илк Қуръон хатмини 2004 йили Рамазон ойида Нукус шаҳридаги «Имом […]