Илон ёғини касалликка даво сифатида ишлатса бўладими?
Савол Ассалому алайкум, устоз. Илон ёғини касалликка даво сифатида ишлатсак бўладими? Жавоб Илоннинг ёғи ҳаром ҳисобланади. Бинобарин ундан дори-дармон сифатида фойдаланиш ҳам ҳаром. Аммо хаста оғир бўлиб, икки ҳозиқ ва солиҳ табиб, бу оғир хастага илон ёғидан бошқа нарса даво бўлмайди, деса, бу ҳолда ундан фойдаланиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам. Мубашшир Аҳмад manba: azon.uz