Поездда тажовуз қилиниб, сўнг ўлдириб кетилган қизнинг жасади топилди
Тажовузга учраб, сўнг ваҳшийларча ўлдириб кетилган қизнинг жасади поезддан топилгани ҳақида ҳабар беради “Moderator.az” сайти. Ҳодиса Ҳиндистонда содир бўлган. Манбада айтилишича, станция яқинида яшайдиган ва хизмат қиладиган кимсалар поезд кетганидан сўнг вагон тўхтаб кетган жойдан қон изларини топишган ва полицияга хабар беришган. Кейинг станцияда полиция поезднинг вагонидан олдин тажовуз этилиб, сўнг боши кесиб ташланган қизнинг жасадини топишган. Қотиллик юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Манба: Aniq.uz