ИИВнинг янги мактаб-интернатига 80% ҳарбий хизматчи ходимларнинг фарзандлари қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2018 йилдаги 459-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда. Қарор билан ИИВ ҳузуридаги Ҳарбийлаштирилган махсус мактаб-интернат негизида ИИВнинг Ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этиладиган бўлди. Янги муассасанинг вазифалари: ички ишлар органларининг, биринчи навбатда хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек хизматни ўташ давомида олган ярадорлиги, […]