Хитойда кучли ер силкиниш ҳодисаси кузатилди…
Хитой ғарбида жойлашган Тибет автоном туманига қарашли Нгари округида магнитуда кучи 5, 2 баллга тенг зилзила содир бўлди. Шу ҳақда Хитой сейсмология маркази расман хабар қилган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда экани маълум қилинган. Ҳозирча ер силкиниши туфайли ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот берилмади. РИА Новости