НОМАҲРАМ… (15-қисм)
* * * Бу гал ҳам кайфни бузишди. Бек ака Марҳаматнинг аҳмоқона қилиқларидан энсаси қотганча паришонлик билан пиёлани қайтадан қўлига олганди. Дарвоза очилиб ўнг қўли Ҳусан бойваччанинг ярқираган «Мерседес»и ҳовлига кириб келди. Машинанинг орқа ўриндиғида қўллари арқон билан боғлаб ташланган Мардон бош эгиб ўтирарди. Семиздан келган, калбош, лабининг пастки қисми учиб-учиб турадиган Ҳусанбойвачча […]