АҚШда довул туфайли 150 киши «қопқон»га тушиб қолди
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Нью-Берн шаҳрида тахминан 150 киши Флоренс довули туфайли ўз уйларида «қопқонга» тушиб қолди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ўнлаб кишилар сувга тўлган уйлардан чиқа олмай, томлар ҳамда чердакларда қутқарувчиларни кутишмоқда. Нью-Берн шаҳрининг твиттердаги саҳифасида айтилишича, шаҳардан тахминан 200 киши қутқарилди, яна 150 одам тезкор хизматлар ёрдамини кутмоқда. […]