ҚОРА ҚИСМАТНИНГ ҚУЛИ… (4-қисм. Биринчи фасл. Воқеалар реал ҳаётдан олинган)
* * * Хонага кириб сигарет тутатмоқчи бўлиб турганимда, эшик очилиб Шарифа кирди. Унинг қовоқлари уйилган, киприклари асабий пирпирарди. Рўпарамга келиб бирпас жим қолди-да, атрофга аланг-жаланг қараб ниманидир қидира бошлади. — Нима бўлди? — сўрадим совуққонлик билан. — Бирор нарсани йўқотдингизми? — Ҳаммасини эшитдим, — деди Шарифа кўзимга тик боқиб. — Дардингиз барибир […]