ҚОРА ҚИСМАТНИНГ ҚУЛИ… (26-қисм. Иккинчи фасл. Воқеалар реал ҳаётдан олинган)
СУСАННА * * * Бардан чиққанимда кайфим ростакамига тобида эди. Йўл четидаги дўконларни, ўткинчиларни мағрур кузатдим. Ҳозирги ҳолатимда мендан довюрак, эркин, ботир кимса дунёда йўқдек туюлар, кимдир менга сал ғалати боққанини пайқасам, сира тап тортмай ўқрайишга ўзимда куч, ирода топа билардим. Ҳа, мастлик мени буткул ўзгартирди шекилли. Кайфиятим яхшиланди, ажабтовур машиналарда дўконлар […]