ҚОРА ҚИСМАТНИНГ ҚУЛИ… (34-қисм. Иккинчи фасл. Воқеалар реал ҳаётдан олинган)
* * * Камбағалнинг дарди ариса дунёда ундан-да бахтлироқ, қувноқроқ одам бўлмайди. Биз эндигина ҳақиқий ҳаётни кўргандек эдик. Раҳмонали ака берган квартирада иккимиздан бўлак ҳеч ким йўқ. Уй эгасининг қош-қовоғига қараш, пиёнисталарнинг шовқинидан азобланиш балоси бизни четлаб ўтди. Сусанна ҳам эркинлик сабабми, пазандаликка берилди. Ҳар куни турли мазали таомлар пишириб мени сийлайдиган […]