Давлатга пахта топшириш режасини бажара олмаган фермерлар ажабтовур усулда жазо топди…
Бу жазони, шубҳасиз, маҳаллий раҳбарлар ўйлаб топишган. Аммо бу воқеа қайси вилоят ёки туманда содир этилгани ҳақида маълумот йўқ. Шуниси аниқки, суратда олти нафар давлатга пахта топшириш режасини бажара олмаган фермер тиззасига қадар анҳорга тушириб қўйилган. Улар сувда қанча вақт тургани ҳам маълум эмас. Қишлоқ хўжалик вазирлиги мутасаддилари бу иш билан алоҳида шуғулланишга ва […]